Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида бошқа манзилга юборилган жарималар бекор қилиниб, масъулларга хизмат текшируви белгиланди – ЙҲХББ
Жорий йилнинг 11 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқарганлик бўйича чиқарилган қарор суратлари тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, суратлар ўрганилганда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 январ куни соат 10:52да Тошкент вилояти, Бўка тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 70-71 километрлари оралиғида, тезлик 70 км/с билан чегараланган йўлда “Нексия” русумли автомобил ҳайдовчиси 79 км/с тезлик билан ҳаракатланган ва бу махсус мослама орқали қайд этилган. Қайд этиш вақтида автоматик тарзда давлат рақам белгисидаги 6 рақами 5 бўлиб қайд этилган. Масъул назоратчининг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима “SINOTRUK HOWO” русумли юк автомашинаси мулкдорининг яшаш манзилига юборилган.

Жорий йилнинг 7 ноябр куни соат 22:09да Тошкент вилояти, Бўка тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 78-79 километрлари оралиғида, тезлик 70 км/с билан чегараланган йўлда “Каптива” русумли автомобил ҳайдовчиси 116 км/с тезлик билан ҳаракатланган ва бу махсус мослама орқали қайд этилган. Қайд этиш вақтида автоматик тарзда давлат рақам белгисидаги 2 рақами 7 бўлиб қайд этилган. Масъул назоратчининг эътиборсизлиги сабаб, ушбу жарима “HONDA ELYSION” русумли автомобил мулкдорининг яшаш манзилига юборилган.

Айни вақтда ушбу қоидабузарликлар юзасидан “SINOTRUK HOWO” русумли юк автомашинаси мулкдори Ш.Х. ва “HONDA ELYSION” русумли автомобил мулкдори “TERMIZ SOHILI XK”га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар белгиланган тартибда бекор қилинди.
Шунингдек, ушбу хатоликка йўл қўйган назоратчи масъулларга нисбатан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:12 / 18.02.2026
Франция Grinch танкерини жарима тўланганидан кейин қўйиб юборди
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
19:49 / 07.02.2026