Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли мактаблар ёпилади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мактабларнинг ёпилиши энг сўнгги чора бўлиши кераклигини билдирганди.
Греция ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши ортидан барча мактаблар ёпилишини эълон қилди. Бу ҳақда Греция соғлиқни сақлаш вазири Василис Кикилиаснинг баёнотида айтилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳукумат мактаблар фаолияти 30 ноябргача тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилган.
"Бошланғич мактабларни ёпиш биз амалга оширишни истаган охирги чора эди. Бу вазият қанчалик мураккаб эканлигини кўрсатади", - деди вазир.
ОАВнинг эслатишича, Грецияда ўрта таълим муассасалари аллақачон ёпилган ва ўтган душанбадан бери масофавий таълим олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Европадаги аксарият мамлакатлар мактабларни ёпмасликка қарор қилган.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мактабларнинг ёпилиши энг сўнгги чора бўлиши кераклигини билдирганди.
Октябр охиридан буён Грецияда коронавирус беморларининг вафот этиши ҳолатлари уч бараварга, суткалик касаллик юқтириш ҳолатлари сони икки бараварга кўпайган.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026