Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда 100тага яқин 2500 йиллик саркофаглар топилди
Миср ҳукумати Қоҳира яқинида жойлашган Саккара некрополида камида 100та қадимий саркофаг топилганини эълон қилди. Улардан баъзиларида мумиёлар бўлган. Аввалроқ ҳам ушбу ҳудудда 59та саркофаг топилганди.
Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича вазири Холид Ал-Ананийнинг маълум қилишича, топилган саркофаглар Птолемейлар (милоддан аввалги 320-30 йиллар) ва Кечки салтанат (милоддан аввалги 664-332 йиллар) даврларига мансуб.
Ёрқин безатилган саркофаглар Жосер эҳроми тагида ташкиллаштирилган махсус кўргазмада тақдим этилган. Археологлар саркофаглардан бирини очиб, унинг ичида яхши сақланиб қолган мумиёни намойиш қилишган.
Миср расмий идоралари яқин орада Саккарадаги қазилма ишлари вақтида топилган бошқа археологик топилмалар ҳақида эълон қилади.
Мавзуга оид
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026