Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда она чақалоғини 1,9 миллион сўмга сотиб юборди
23 октябрь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани ва Наманган шаҳар ички ишлар органлари ходимлари олинган маълумотга асосан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида аниқланишича, вилоятнинг Чортоқ туманида яшовчи, 1999 йил туғилган аёл 2020 йил 18 май куни дунёга келтирган чақалоғини Чортоқ туманида яшовчи, 1969 йил туғилган фуқарога 1 900 000 (бир миллион тўққиз юз минг) сўмга сотиб юборган.
Маълум бўлишича, фарзандини сотган аёл ҳали турмушга чиқмаган. Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026