Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон билан савдони 3 йилда 3 баробарга оширишни мўлжалламоқда. Ўзаро авиақатновлар тикланади
«Афғонистон Ислом Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Афғонистон билан йиллик савдо ҳажмини 2023 йилгача 2 млрд долларга етказишни мақсад қилган. 2019 йилда бу миқдор 618 млн долларни ташкил этганди. Шундан 615 млн доллар Ўзбекистон экспортига тўғри келади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.
Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузилиб, кўриладиган чора-тадбирлар жадвали тасдиқланди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан тўғри парвозларни 2021 йил январидан бошлаш режа қилинган. Пандемия сабаб шу йил март ойида тўхтатилган авиақатновларни тиклаш масаласида «KamAir» ва «Ariana Afghan Airlines» компаниялари билан музокаралар ўтказилади.
2021 йил мартида Афғонистон билан имтиёзли савдо битими имзолаш режалаштирилган.
Қобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида ўзбек маҳсулотлари савдо уйлари ва Ўзбекистон банклари филиалларини очиш, автомобилда ва темир йўлда юк ташишни соддалаштириш ва арзонлаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
Ўзбекистон қўшни республикага товуқ гўшти, мармар ва заргарлик буюмлари, тамаки, гигиеник воситалар, мебел, болалар кийимлари, халқ истеъмол товарлари, ун ва нон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ва мева-сабзавот экспортини оширишни кўзламоқда.
Покистон темир йўлларига чиқиш имконини берадиган «Мозори-Шариф – Қобул» темир йўлини қуриш 2021 йил сентябридан бошланиши белгиланди.
500 кВт қувватли «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линиясининг Ўзбекистон ҳудудидаги қисми 2021 йил мартигача қуриб битказилади. Афғонистон ҳудудидаги қурилиш ишлари 2021 йил августида бошланади.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026