Ўзбекистон | 21:39 / 15.11.2020
10812
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Таиландга дуккакли дон маҳсулотлари экспортини йўлга қўйди

Ўзбекистон компанияси Таиландга 2020 йил охирига қадар 1 миллион АҚШ долларга тенг қийматли дуккакли экинларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиси – «Global Export» компанияси биринчи марта Таиландга 2020 йил охирига қадар 1 миллион АҚШ долларга тенг қийматда дуккакли экинларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидланишича, жорий йил ноябрь ойининг биринчи ярмида 260 минг доллар миқдорда белгиланган маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

«Йилнинг охирига қадар шартноманинг тўла ҳажмда бажарилиши кутилмоқда. Томонлар 2021 йилги ҳосилдан 1000 тоннагача маҳсулот етказиб бериш бўйича янги битимни имзолашга тайёрлигини билдирди», — дейилади «Дунё» хабарида

Аввалроқ, жами 13 гектар майдонда жойлашган ва нафақат Британия, балки бутун Европада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи савдо маркази бўлган «New Spitalfields Market» бозорига 20 тонна Ўзбекистонда етиштирилган «торпедо» навли қовун етказиб берилгани хабар қилинганди.

Шу йил куздан АҚШга 10 турдаги ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниши бошланганди.

Мавзуга оид