Миср биринчи марта Қора денгизга ҳарбий кемаларини жўнатди
15 ноябрда Қора денгизга Миср ҳарбий-денгиз кучларининг учта кемаси Россиянинг Қора денгиз флоти билан машғулотлар ўтказиш учун кирди.
Маълумотларга кўра, Қора денгизга Мисрнинг Oliver Hazard Perry туридаги Alexandria F911 фрегати, Gowind синфидаги El Fateh 971 корвети ва Ezzat синфидаги Ambassador MK III M.FAHMY 686 ракета катери кирган. Кемалар ушбу ҳудудда 17 ноябрдан 24 ноябргача қолади. Таъкидланишича, Миср биринчи марта ҳарбий кемаларини Қора денгизга жўнатмоқда.
Бу икки давлат флотининг ушбу ҳудуддаги биринчи қўшма машғулотлари ҳисобланади. Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, “Дўстлик кўприги – 2020” деб номланган машғулотлар хавфсизлик ва барқарорлик манфаатлари йўлида ўтказилади. Монтрё конвенциясига кўра, Миср кемалари Қора денгизда 21 кундан кўпроқ қола олмайди ва уларнинг ҳаракатлари чекланган кўринишда бўлади.
Машғулотлар давомида нафақат Қора денгизда, балки Ўрта ер денгизида хавфсизликни таъминлаш бўйича манёврлар машқ қилинади. Бунда Ливиядаги вазият ҳисобга олинади.
Россия ва Миср бир неча йилдан бери мунтазам равишда қўшма машғулотлар ўтказиб келади. Икки давлат флотлари тарихидаги биринчи қўшма машғулотлар “Дўстлик кўприги” 2015 йил июнда Ўрта ер денгизида ўтказилган. 2019 йил ноябрда эса икки давлат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинларининг “Дўстлик найзаси – 2019” деб номланган машғулотлари, ундан аввалроқ эса десант қўшинларининг “Дўстлик ҳимоячилари – 2019” машғулотлари бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024