Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада яна умуммиллий карантин жорий этилди
Кекса ёшдагилар кўчага соат 10:00дан 12:00гача чиқишлари мумкин.
Украина ҳукумати 16 ноябрдан умуммиллий карантинни қайта тиклади ва янги чеклов чораларини жорий этди.
Чекловлар хусусан, оммавий тадбирлар, кинотеатрлар ва жамоат транспорти фаолияти билан боғлиқ.
Эндиликда, 20 нафардан ортиқ киши иштирокида оммавий тадбирлар ўтказиш, театр ва кинотеатрлар, дискотека, овқатланиш муассасаларида ташриф буюрувчилар сони умумий сиғимнинг 50 фоизидан ортиши, ресторан ва қаҳвахоналарнинг соат 22:00дан 7:00гача ишлаши тақиқланади.
Жамоат транспортида йўловчилар сони ўриндиқлар сонидан ортиб кетмаслиги лозим.
Кекса ёшдагилар кўчага соат 10:00дан 12:00гача чиқишлари мумкин.
Ўтган якшанбадан бошлаб дам олиш кунлари карантини амал қилишни бошлади.
Унга кўра, кўнгилочар-савдо марказлари, спорт заллари, фитнес-марказлар, бассейнлар ҳамда театрлар дам олиш кунлари ишламайди.
Озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, ёнилғи қуйиш шохобчалари, гигиена воситалари билан савдо қилувчи дўконлар, молия муассасалари ва таом етказиб бериш хизматлари одатдаги тартибда ишлашда давом этади.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026