Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХОҚ Олимпиада иштирокчиларининг коронавирусга қарши эмланишини қўллаб-қувватламоқда
Халқаро Олимпия қўмитаси Токиода 2021 йил ёзда ўтказилиши режалаштирилган ёзги Олимпиада иштирокчиларини коронавирусга қарши эмлашни қўллаб-қувватламоқда ва бу билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади. Бу ҳақда ХОҚ раҳбари Томас Бах Япония бош вазири Ёсихидэ Суга билан учрашувдан кейин маълум қилди.
“Япон халқини ҳимоя қилиш ва унга ҳурмат юзасидан, ХОҚ Олимпия ўйинларининг иложи борича кўпроқ иштирокчиси ва томошабинлар, агар у вақтгача вакцина пайдо бўлса, Токиога эмланган ҳолда келишлари учун кўпроқ саъй-ҳаракатлар амалга оширади. Бу бизга томошабинлар Олимпиадада хавфсиз вазиятда бўлишлари борасида ишонч ҳосил қилишимизга имкон беради”, деб айтган Бах.
ХОҚ президенти Токио Олимпиадаси бекор қилинган март ойидан бери биринчи марта Японияга ташриф буюрди. Бахнинг таъкидлашича, ХОҚ Олимпиадада иштирок этувчи спортчиларни эмлаш бўйича харажатларни ўз зиммасига олади.
“Агар вакцина ўша вақтга қадар тайёр бўлса, ХОҚ бу харажатларни ўз зиммасига олади. Биз бу масала бўйича миллий Олимпия қўмиталари билан ҳамкорлик қиламиз”, деб айтган Бах.
Аввалроқ ХОҚ раҳбари пандемия давом этаётганига қарамай, Токио Олимпиадаси белгиланган вақтда ўтиши кераклигини айтган.
Ўз навбатида, Япония бош вазири Ёсихидэ Суга “инсоният вирусни енга олгани исботи” сифатида Ўйинларни ўтказиш истагида эканини айтган.
Токио Олимпиадаси режага кўра, 2020 йил 24 июлидан 9 августигача ўтиши керак эди. Бироқ пандемия сабабли уни бир йилга қолдиришга қарор қилинган. Шу билан бирга, Олимпиаданинг номланиши “Токио-2020” сақланиб қолади.
Маълумотларга кўра, Токиога 15 минг 400 олимпиячи ва паралимпиячи келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
22:55 / 26.03.2026