21:09 / 17.11.2020
12971

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Ироққа ҳам мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси БААдаги йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Ироққа қарши майдонга тушиб, бу сафар ҳам мағлубиятни тан олди.

Пайшанба кунги Сурия билан ўйиндаги мағлубиятли баҳс билан таққослаганда бош мураббий Вадим Абрамов Ироқ билан ўйинда жамоа таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Шунга қарамай, миллий жамоамиз 5 кун ичида 2-мағлубиятни қарши олди.

Ўйиндаги ҳисоб 39-дақиқада Достонбек Ҳамдамов томонидан очилди. У Ҳожимат Эркинов ишлаган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди – 0:1.

63-дақиқада ироқликлар ўйиндаги мувозанатни тенглаштиришди. Моҳанад Алининг яқин бурчакка йўллаган зарбасини қайтаришда дарвозабонимиз Абдувоҳид Неъматов хатога йўл қўйди – 1:1.

85-дақиқада эса ҳимоядаги муаммо бўй чўзди. Ироқликлар қарши ҳужумини ҳимоячимиз Рустам Ашурматов жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Белгиланган пенальтини Али Аднан голга айлантириб, Ироқ миллий жамоасига Ўзбекистон устидан ғалаба келтирди – 2:1.

Ўртоқлик учрашуви. БАА. 
17 ноябрь (сешанба) 
Ироқ - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Моҳанад Али 63, Али Аднан 85 пенальти - Достонбек Ҳамдамов 39 пенальти.
Ироқ: 20.Муҳаммад Ҳамид, 4.Саад Нотиқ, 23.М.Жаббор, 5.Атия, 17.Аъла Маҳавий (3.Муҳаммад Мустафо, 46), 14.Амжад Атвон, 6.Али Аднан, 11.Ҳумам Тариқ (7.Маъзин Файёд, 46), 13.Башар Ресан, 8.Иброҳим Баеш (22.Муҳаммад Мазҳир, 89), 10.Моҳанад Али.
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 6.Азизжон Ғаниев, 5.Рустамжон Ашурматов, 2.Исломжон Қобилов, 3.Иброҳимхалил Йўлдошев, 9.Аброр Исмоилов (14.Акмал Мозговой, 69), 18.Лутфулла Тўраев (15.Мурод Холмуҳаммедов, 73), 13.Санжар Қодирқулов (8.Ойбек Бозоров, 83), 17.Достонбек Ҳамдамов (9.Жалолиддин Машарипов, 69), 20.Ҳожимат Эркинов (19.Азизбек Турғунбоев, 73), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (7.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 83).

Top