Спорт | 07:20 / 06.05.2026
4126
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлади

Бош мураббий Фабио Каннаваро Тошкент йиғини учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Фото: UFA

Ўзбекистон миллий жамоаси 6−26-май кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бу ЖЧ-2026 учун тайёргарлик босқичи ҳисобланади.

Бош мураббий Фабио Каннаваро Тошкент йиғини учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Йиғин Миллий футбол марказида бўлиб ўтади ва унинг доирасида жамоа Суперлига клубларига қарши ёпиқ назорат ўйинларини ўтказиши режалаштирилган.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда биринчи марта унда иштирок этади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид