Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда норозиликларга сабаб бўлган қонунга тузатмалар қабул қилинди
Германия парламенти депутатлари юқумли касалликлардан ҳимоялаш тўғрисидаги қонунга тузатмаларни қабул қилишди. Ушбу тузатмаларни киритиш ташаббуси Берлинда оммавий норозиликларга сабаб бўлганди.
Германия парламенти 18 ноябрда норозиликларга қарамай тузатмаларни қабул қилди. Эндиликда тузатмаларни Германия федерал ҳудудлари вакиллар палатаси маъқуллаши керак.
Қабул қилинган тузатмалар коронавируснинг навбатдаги авж олишида чекловлар қандай шартлар билан кучга киришини белгилашга қаратилган.
Германияда тузатмалар фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаши ва шу билан конституцияни бузиши айтилмоқда.
Тузатмаларни киритишга қарши Берлинда минглаб одамлар кўчага чиққан. Полиция уларни тарқатиш учун сувпуркагичлар қўллаган, 200га яқин киши қўлга олинган.
“Биз намойишни масофани сақлаш ва ҳимояланиш қоидаларига амал қилишга чақириқларимизга қулоқ солинмагани сабабли тарқатишимизга тўғри келди”, деб айтган полиция вакили Тило Каблиц.
ALERT: Massive protests in #Berlin, #Germany because of government's COVID-19 law.#b1811 #Wasserwerfer pic.twitter.com/GywIKGmXaG
— Insider Paper (@TheInsiderPaper) November 18, 2020
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026