Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди
Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, подполковник Мурод Раимов Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар М. Раимов Самарқанд вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Подполковник Умиджон Бойхонов Наманган вилояти Наманган шаҳри Давлатобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар У. Бойхонов Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-ўзгалар мулкини талон-тарож қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Капитан Азим Муҳиддинов Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар А. Муҳиддинов Навоий вилояти Нурота тумани ички ишлар бўлими 9-сонли Ички ишлар бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
09:04 / 16.02.2026
Вояга етмаганлар билан профилактика ишлари янгича ташкил этилади
13:29 / 14.02.2026
ИИВда уюшган жиноятчилик, нарко ва кибержиноятларга қарши чоралар муҳокама қилинди
21:31 / 02.02.2026