Жаҳон | 14:31 / 19.11.2020
12895
2 дақиқада ўқилади

Обама ёзган китоб савдо рекордини ўрнатди

Ушбу рекордга яқин кўрсаткич қайд этган китоб Барак Обаманинг турмуш ўртоғи Мишел Обаманинг “Becoming. Менинг тарихим” мемуари бўлиб, бир кун ичида 725 минг нусхада сотилганди. 

Фото: Michael M. Santiago / AFP

АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг “Ваъда қилинган ер” деб номланган китоби президентлар ёзган мемуарлар орасида бестселлерга айланиши мумкин, деб ёзади The Guardian нашри.

Хабар қилинишича, бир сутка ичида 890 минг нусха китоб сотилган.

“Биринчи кундаги савдодан ҳайратдамиз”, – деди Penguin Random House нашриёти ношири Дэвид Дрейк.

18 ноябр куни “Ваъда қилинган ер” Amazon.com ва Barnes & Noble.com интернет-сервисларида сотув бўйича биринчи ўринни эгаллади. Barnes & Noble ижрочи директори Жеймс Донт бир кунда 50 минг нусхадан ортиқ китоб сотилганини маълум қилди.

Ушбу рекордга яқин кўрсаткич қайд этган китоб Барак Обаманинг турмуш ўртоғи Мишел Обаманинг 2018 йилда чоп этилган “Becoming. Менинг тарихим” мемуари бўлиб, бир кун ичида 725 минг нусхада сотилганди. 

Барак Обама аввалроқ “Отамнинг орзулари” ва “Умид журъати” деб номланган китобларни ёзган. Улар миллионлаб нусхада сотилган.

Мавзуга оид