Ўзбекистон | 12:30 / 20.11.2020
8891
3 дақиқада ўқилади

Beeline Business: янги корпоратив абонентлар учун ҳар ой 5Gb интернет-трафик

Beeline Business янги акция бошланганлиги ҳақида хабар беради. Энди янги абонент 5Gb ойлик бонусли интернет тўпламини икки маротаба қўлга киритади. Мегабайтлар 2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 январгача Business Plus, Shifokor ва Ustoz тариф режаларига уланганлар учун тақдим этилади. Ушбу манфаатли таклиф бугунги кунда мижозларнинг маълумот узатиш ҳажмига бўлган талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда айниқса долзарбдир. Акция фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.

Акцияни жорий этилишини шарҳлар экан, Beeline Uzbekistan тижорат директори Алишер Хамидов қуйидагиларни таъкидлади:

«Бизнинг асосий мақсадимиз корпоратив мижозлар учун хизматларимизни янада қулайроқ ва ишончли қилишдир. Биз маҳсулотларимиз ва хизматларимизнинг қулайлиги ва оддийлиги устида ишлашни давом эттирмоқдамиз ва умид қиламизки, бундан ҳам кўпроқ мижозлар бизнинг таклифларимиздан уларга мос келадиганини топишади. Маълумотларни узатиш хизматларининг қўшимча ҳажмини олиш орқали абонентлар ўз бизнес жараёнларини янада самарали бошқариш имкониятига эга бўладилар».

Beeline Busines'дан бонусли трафикни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча тармоқларда сарфлаш мумкин. Интернет-трафик балансини текшириш учун postpaid тизимининг абонентлари *110*26# USSD кодини, prepaid тўлов тизими абонентлари эса *108# USSD кодини теришлари лозим.

Акция шартлари ҳақида батафсил маълумотни beeline.uz/b2b/ru сайтидан олишингиз мумкин.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 10 та мамлакатда 210 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,7 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди.

Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид