19:16 / 20.11.2020
7243

«Пахтакор» – 13 карра Ўзбекистон чемпиони

Суперлига 23-тури доирасидаги «Сўғдиёна» - «Насаф» (3:1) учрашувида Қарши клубининг мағлубиятга учрагани «Пахтакор»ни муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионига айлантирди. Шунга қарамай, «Пахтакор» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини мағлуб этиб, чемпионликни яхши кайфиятда нишонлади.

Ўйиннинг 6-дақиқасида Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада Драган Черан фарқни иккитага оширди. 85-дақиқада эса қўқонликлар Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан киритган голи эвазига фарқни қисқартирди – 2:1.

Шота Арвеладзе жамоаси Суперлига якунланишига 3 тур қолганида очколар сонини 59тага етказиб Суперлигада 1-ўринда бормоқда. «Насаф» ҳисобида эса 46 очко бор. Қолган уч ўйиндаги максимал натижа ҳам «Пахтакор»ни чемпионликдан маҳрум қила олмайди. 

«Пахтакор» жамоаси жорий йилги муваффақияти билан 13 карра Ўзбекистон чемпионига айланди. Тошкент жамоаси 1992 йилдан буён Ўзбекистон миллий чемпионатларида 1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015, 2019 йилларда бош совринга эга чиққан эди. 

Шунингдек, «шерлар» 6 марта (1993, 2001, 2008, 2009, 2010, 2018 йиллар) кумуш медалига эга чиққан бўлишса, 2 марта (2011, 2017 йиллар) бронза медали соҳибига айланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон чемпионлиги «Пахтакор» жамоасига навбатдаги мавсумда ҳам Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Суперлига. 23-тур. 20 ноябрь.
«Пахтакор» - «Қўқон-1912» - 2:1
Ҳакам
: Вадим Агишев
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 6, Драган Черан 81 - Мурод Холмуҳаммедов 85 пен.

«Пахтакор»: 25.Элдор Суюнов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец (23.Шерзод Аъзамов, 40), 4.Акрамжон Комилов, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7.Садриддин Абдуллаев, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов (28.Диёр Холматов, 85), 10.Драган Черан, 8. Асадбек Собиржонов (18.Ҳожимат Эркинов, 67), 11.Игор Сергеев.

«Қўқон-1912»: 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобур Акбаров, 10.Қувондиқ Рўзиев (17.Музаффар Музаффаров, 71), 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов (91.Якуба Бамба, 71), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (4. Собит Синдаров, 86), 33.Иван Йосович, 69.Филипп Райевац (19.Ҳамидилло Абдухамидов, 83), 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Top