Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат тарихий мажмуаларни сақлаш, адабиёт ва кинематография соҳасидаги камчиликларини санади
2020 йилги давлат дастурида маданият соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросида жиддий камчиликлар бор, деди сенатор Бахтиёр Сайфуллаев 20 ноябрдаги мажлисда. У тарихий мажмуалар, ёзувчи ва шоирларнинг юбилейлари ва кинематографиянинг эътиборсиз қолаётганини танқид остига олди.
«Ҳаммамизга маълум Шаҳрисабз тарихий мажмуаси бутун жаҳон мерослари рўйхатига киритилган. Бу мажмуа ноқонуний, яъни ўзаро келишилмай қилинган ишлар сабаб ушбу рўйхатдан чиқиб кетиш хавфида турибди.
Ўтган 9 ой давомида Шаҳрисабз тарихий мажмуасини сақлаб қолиш учун «Юнеско» берган тавсиялар ҳали тўлиқ бажарилгани йўқ. Агар ишлар шундай кетадиган бўлса, кейинги йил Умумжаҳон мерослари қўмитасининг йиғилиши бўлади ва бу масала жуда жиддий кўтарилади. Улар бизга икки йил муҳлат берганди. Бу имкониятга жиддий қарашимиз керак.
Иккинчидан, Бухоро вилоятида сайёҳларни жалб қиладиган икки масжид – Абдулазизхон ва Амир Умардод масжиди йиллар давомида эрозияга учраб, жуда ночор аҳволга келиб қолган. Бу ишлар давлат дастурида кўрсатиб берилган эди, лекин бунинг ижроси ўтган 9 ой давомида бажарилмаган», – деди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси.
Сайфуллаев ўз нутқида давлат дастурининг 226 банди бўйича ўзбек халқининг улуғ адиблари таваллудини ўтказиш борасида йўл қўйилган камчиликларни ҳам санаб ўтди.
«Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг 80 йиллиги, шоир Шавкат Раҳмон таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш белгиланган бўлса-да, бу бўйича ҳукуматнинг тегишли фармойиши ҳамон қабул қилингани йўқ», – деди у.
Сенаторга кўра, маданият соҳасида ижросиз қолаётган ишлардан яна бири кинематография соҳасида бўлмоқда.
«Давлат дастурининг 227 бандида 2020 йил 1 июлига қадар «Ўзбекистонда кинематография соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»ни ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди. Аммо вазифа бажарилмади.
Биз бу топшириқлар ижроси нега бажарилмаганини билиш учун «Ўзбеккино» миллий агентлиги вакилларини қўмитага таклиф қилдик, лекин минг афсуски, ҳеч ким келмади.
Кинематографияни ривожлантириш концепцияси қачон ишлаб чиқилади? Бу савол бизда ҳамон очиқ турибди. «Ўзбеккино» миллий агентлигининг Сенатга бўлган муносабатини мен тушунмадим», – дея Бахтиёр Сайфуллаев сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026