Жаҳон | 19:55 / 20.11.2020
6189
1 дақиқада ўқилади

Хитойда миллионга яқин одам коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди 

Хитойда миллионга яқин одам Sinopharm компаниясининг ҳали клиник синовлардан ўтказилаётган тажрибавий вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда компания раҳбари Лю Цзинчжэнга таяниб South China Morning Post нашри хабар берди. 

Фото: EPA

“Вакцина фавқулодда қўллаш режимида тахминан миллион кишига қўлланди. Бунда бирорта жиддий иккиламчи таъсир аниқланмаган. Одамларда фақат кучсиз симптомлар кузатилган”, деб маълум қилган Sinopharm раҳбари. 

Бундан ташқари, Хитойнинг Чжэцзян провинциясида Sinovac Biotec компаниясининг вакцинасини юқори хавф гуруҳидаги одамларга қўллашга рухсат берилган. Бироқ ушбу вакцина қанча одамда қўллангани маълум қилинмаган. 

Маълумотларга кўра, ҳозирда Хитойда коронавирусга қарши 11та вакцина клиник синовлардан, жумладан 4та вакцина синовларнинг якуний – 3-босқичидан ўтказилмоқда.

Мавзуга оид