Абдулазиз Комилов АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди
2020 йилнинг 19 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда икки мамлакат ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Кристофер Миллер Ўзбекистонга Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда етакчи роль ўйнаётгани учун миннатдорлик билдирди ва Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик билан боғлиқ умумий муаммоларни ҳал қилишда Ўзбекистон билан алоқаларни давом эттиришини тасдиқлади.
Пентагон раҳбари, шунингдек, мамлакатнинг афғонлараро тинчлик музокараларини олиб бориш, Афғонистонни иқтисодий тиклаш ва унинг Марказий Осиё минтақасига интеграциясини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини мамнуният билан қайд этди. Томонлар Афғонистондаги тинчлик жараёнини бундан кейин ҳам илгари суриш ва барқарор сиёсий келишув мақсадини қўллаб-қувватлашда қатъий эканликларини тасдиқладилар.
Икки томон ҳам ҳарбий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини тасдиқлади ва терроризмга қарши кураш, чегара хавфсизлиги, мудофаа муассасалари салоҳиятини ошириш каби масалаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
18:09 / 12.11.2024