Жаҳон | 22:13 / 21.11.2020
9706
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик олимлар ва ЖССТ коронавирус пандемияси қизамиқ тарқалиши авж олишига олиб келиши мумкинлигини билдирди

Олимларнинг фикрича, коронавирус тарқалиши кўплаб мамлакатларда бошқа касалликларга қарши эмлаш жараёнини издан чиқарган.

Фото: Jose Luis Gonzalez / Reuters

Болаларда қизамиқ тарқалишининг авж олиши коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда Мелбурндаги Мердок болалар илмий-тадқиқот институти, ЖССТ ва Эфиопия олимлари ўтказган тадқиқот хулосасида айтилмоқда.

Олимларнинг фикрича, коронавирус тарқалиши кўплаб мамлакатларда бошқа касалликларга қарши эмлаш жараёнини издан чиқарган. Кўплаб мамлакатлар эмлаш кампаниясини бошлаганига қарамасдан, октябр охирида 26 мамлакатдаги 94 млн бола қизамиққа қарши режалаштирилган эмлашдан маҳрум бўлган.

 Тадқиқот муаллифлари яқин ойлар ичида қашшоқ мамлакатларда қизамиққа қарши эмланмаган болалар сони кўпайиши мумкинлигидан ташвиш билдирган. Тўйиб овқатланмаслик ва А витамини етишмовчилиги натижасида вазият янада ёмонлашиши мумкин.

«Буларнинг барчаси 2021 йилда қизамиқ тарқалишига шароит яратади ва қизамиқдан ўлим ҳолатлари ошишига олиб келади», — дейилади олимлар ҳисоботида.

Мавзуга оид