Ўзбекистон | 12:32 / 21.11.2020
7158
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Россия «Миграция маркази» ваколатхонаси очилади. У қандай фаолият билан шуғулланиши маълум бўлди

Россия пойтахти Москва шаҳридаги “Кўп функцияли миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти (“Миграция маркази”)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида мазкур ташкилот раҳбарияти мамлакатга ташриф буюрди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, дастлаб ташриф доирасида “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилоти бош директори Сергей Балдин ва бошқалар Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.

Шу куни Россия томони вакиллари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти билан учрашиб, “Миграция маркази” давлат бюджет ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар ўтказди.

Марказ ваколатхонаси қуйидаги фаолият билан шуғулланади:

Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни ушбу давлатга кириб боришида тақиқ бор-йўқлигини текширади;

патент олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда тўлиқ кўмаклашади;

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни ўрнатишда оператор вазифасини бажаради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид