Самарқанд шаҳрида эр хотини ва яна бир эркакни одамлар олдида пичоқлаб ўлдирди
20 ноябр, жума куни Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида қотиллик содир бўлди.
Соат 19:00 лар атрофида Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган техника дўконида номаълум эркак ўз хотини ва хотинининг жазмани деб шубҳа қилган эркакни пичоқлайди. Ҳар икки ярадор кўп қон йўқотиш оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлади.
Самарқанд вилоят прокуратураси вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, Паст Дарғом туманида яшовчи эркак Самарқанд шаҳрида «Нексия-3» машинасида хотинини машина ҳайдовчиси билан бирга кўради. Шундан сўнг, уйига бориб, пичоғини олиб келади ва кузатувни давом эттиради.
Хотини ва унинг жазмани экани айтилаётган эркакни Мирзо Улуғбек кўчасидаги телефон ва техника маҳсулотлари сотиладиган дўконда кўрган эр уларнинг орқасидан кириб дўконнинг ичида, одамлар кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган. Kun.uz мухбири воқеа тафсилотларини аниқлаш учун қотиллик содир бўлган дўконга борди, бироқ на дўкондорлар ва на бино қоровуллари нима бўлганини кўрмаганликларини айтишди.
Kun.uz мухбирининг аниқлашича, қотил воқеа жойида қўлга олинган. Вилоят ИИБ иш бўйича дастлабки суриштрув ҳаракатлари якунлангач, расмий маълумот беришини маълум қилди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024