Ўзбекистон | 10:15 / 23.11.2020
3620
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Корея Республикасига ташриф буюради

Ўзбекистон делегацияси «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари бошчилигидаги делегация 2020 йилнинг 24-27 ноябр кунлари Сеул шаҳрида ташриф билан бўлади.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид