Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби келгуси авлодларга вайрон бўлган сайёрани қолдирмасликка чақирди
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш G20 саммити доирасидаги нутқида келгуси авлодларга вайрон бўлган сайёрани қолдирмаслик учун иссиқхона газларини атроф-муҳитга чиқаришни камайтиришга чақирди.
Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемиясидан кейинги тикланиш “инсоният ва табиат ярашуви”ни акс эттириши лозим. Гутерриш “Катта йигирматалик” иштирокчиларини “ҳозироқ ҳаракатни бошлашга” ва иссиқхона газларининг атмосферага чиқарилишини нол қийматга келтириш учун глобал коалиция аъзолари бўлишга чақирган.
“Биз коронавирус пандемиясидан кейинги тикланиш учун келгуси авлодлардан оладиган триллионлаб долларлар вайрон бўлган сайёрада қарз тоғларига айланмаслигини кафолатлашимиз лозим”, деб таъкидлаб ўтган БМТ бош котиби.
“Углерод чиқиндилари учун нарх белгилаш, энергиянинг қазилма манбаларини субсидиялашни ҳамда янги кўмир электр станциялари қурилишини тўхтатиш зарур”, деб айтган Гутерриш.
Мавзуга оид
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
11:07 / 10.07.2026