16:12 / 23.11.2020
5054

Исроил бош вазири Саудия Арабистонига борди – ОАВ

Аввалроқ Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал ол-Сауд қироллик ва Исроил ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши эҳтимоли мавжудлигини айтганди.

Фото: Picture Alliance

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан бирга Саудия Арабистонига борди, деб хабар берди Haaretz газетаси ўз манбаларига таяниб. 

Қайд этилишича, учрашув Неом шаҳрида бўлиб ўтган. Унда «Моссад» раҳбари Йоси Коэн ва Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд иштирок этган.  

Музокараларда икки мамлакат ўртасида келишув имзолаш масаласи муҳокама қилинган бўлиши мумкин, деб ёзади нашр.  

Аввалроқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал ол-Сауд қироллик ва Исроил ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши эҳтимоли мавжудлигини айтганди.

Шу йилнинг 15 сентябр куни Вашингтонда Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн Исроил билан алоқаларни яхшилаш борасида келишув имзолади. Исроил бош вазири бу ҳолатни «тарихий бурилиш палласи» деб атаган. Фаластин эса ушбу келишувга қарши чиқди ҳамда Абу-Даби ва Манамадан ўз элчиларини чақириб олди.

Top