Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ва пойтахт чегарасидаги баҳсли ер масаласини махсус ишчи гуруҳ ўрганади — Кадастр агентлиги
20 ноябр куни Kun.uz сайтида «Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасида 1,1 гектар ер «талаш» бўляпти. Суд сохта ҳужжатга асосан қарор чиқарган» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Мақолада Тошкент ҳалқа айланма йўли бўйида жойлашган 1,1 гектар ер майдонининг Тошкент вилояти ёки пойтахтга кириши масаласи очиқ қолаётгани, Тошкент шаҳар маъмурий суди Кадастр агентлиги номидан жўнатилган сохта хатга асосан ушбу ҳудудни Тошкент вилояти Зангиота туманига қарашли деб топгани ҳақида сўз юритилган эди.
Кадастр агентлигининг маълум қилишича, агентлик директорининг 13 ноябрдаги буйруғи билан юқоридаги зиддиятли ҳолатни атрофлича ўрганиш бўйича агентлик қошида махсус ишчи гуруҳ тузилган.
«Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳолатни ҳар томонлама ва холисона, мавжуд ҳужжатлар асосида ўрганиш ҳамда чегараларни мавжуд топографик хариталар ва координата системасига боғлаган ҳолда аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганиш ишлари якунига етказилгандан сўнг ушбу [ҳолат] юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз», – дейилади Кадастр агентлиги ахборотида.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
15:08 / 11.06.2026
Кадастр агентлигига янги раҳбар тайинланди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026