14:29 / 23.11.2020
6344

Хитойдаги шаҳарлардан бири карантинга ёпилди

Шаҳарнинг барча аҳолиси текширувдан ўтказилади.

Фото: Синьхуа

Хитой ҳукумати коронавирус билан боғлиқ иккита ҳолат аниқлангани туфайли Манчжурия шаҳрида қатъий карантин чоралари жорий этди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Режали текширув вақтида корхоналардан бирининг икки нафар ходимида инфекция аниқланган.

 Хабар қилинишича, аҳолиси 250 мингга яқин бўлган шаҳарда оммавий йиғинлар ўтказиш тақиқланган. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган масканлар ёпилган.

Бундан ташқари, Манчжурия шаҳрининг барча аҳолиси текширувдан ўтказилади.

Аввалроқ Шанҳай аэропортининг юк терминали ходимларидан бирида коронавирус аниқлангандан кейин оммавий текширув ўтказишга қарор қилинганди.  

 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top