20:39 / 24.11.2020
16769

Дунё бўйича чегаралар қачон тўлиқ очилиши мумкинлиги айтилди

 Қайд этилишича, пандемия даврида бутун дунёдаги авиакомпаниялар 157 миллиард доллар йўқотади. 2020 йилда авиайўловчиларнинг умумий сони 4,5 миллиард нафардан 1,8 миллиардгача камаяди.

Фото: ТАСС/EPA/ZURAB KURTSIKIDZE

Бутун дунё бўйича чегаралар 2021 йил ўрталарида тўлиқ очилиши мумкин. Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) бош директори Александр де Жюняк ана шундай тахмин билдирди, деб ёзмоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши вакцинанинг пайдо бўлиши ва турли мамлакатларда оммавий тестлар ўтказилиши авиақатновларнинг тикланишига сабаб бўлади. 

 IATA бош директорининг айтишича, узоқ масофаларга парвоз қилувчи йўловчиларнинг эмланишини мажбурий қилиш ниятида бўлган авиакомпаниялар пайдо бўлмоқда. Австралиянинг Qantas авиакомпанияси ана шундайлардан бири бўлди, қолган компаниялар ҳам унинг ортидан бориши мумкин, дейди де Жюняк.

 Унинг маълумот беришича, пандемия даврида бутун дунёдаги авиакомпаниялар 157 миллиард доллар йўқотади. 2020 йилда авиайўловчиларнинг умумий сони 4,5 миллиард нафардан 1,8 миллиардгача камаяди. Бу йил йўловчи ташишдан келадиган даромад 69 фоизга тушиб, 191 миллиард долларни ташкил этади.

Аввалроқ де Жюняк самолётда коронавирус юқтириш эҳтимоли жуда камлигини айтганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top