Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор ички ишлар вазири полициянинг намойишчиларга нисбатан зўравонлигидан сўнг истеъфога чиқарилди
Эквадор ички ишлар вазири Мария Ромо полициянинг ҳукуматга қарши намойишларга кескин муносабатда бўлишига йўл қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Эквадор конгресси депутатлари Ромонинг истеъфога чиқарилишини кўпчилик овоз билан маъқуллаган.
“Мен фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва тинчликни сақлаш бўйича бурчимни қонуний ва конституциявий мажбуриятлар доирасида бажардим”, – деди Мария Ромо ушбу қарорни изоҳлар экан.
Ромо 2019 йил 16 октябрда мамлакатда ёнилғи субсидиялари олиб ташланиши билан боғлиқ 11 кунлик ҳукуматга қарши норозилик намойишлари пайтида полицияга фойдаланиш муддати тугаган кўздан ёш оқизувчи газ баллонларидан фойдаланишга рухсат берганликда айбланган.
Намойишлар давомида 1330 киши ҳибсга олинган, улардан 57 нафари чет эл фуқаролари бўлиб, 6 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
11:42 / 08.11.2025
Ўзбекистон Эквадор билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади
09:19 / 08.10.2025
Эквадорда намойишчилар президент кортежига ҳужум қилди
13:35 / 14.04.2025