Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда карантиндан кейин қайси савдо марказлари очилиши лотерея орқали аниқланади
Лотерея молия, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш вазирликлари иштирокида ўтказилади.
Исроилда карантин бекор қилинганидан сўнг кўнгилочар-савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда. 27 ноябр куни 15та савдо маркази ўз ишини бошлайди. Қайси савдо марказлари очилиши эса лотерея орқали аниқланади, деб ёзади Calcalist.
Ҳукумат айнан қайси савдо марказлари очилишини аниқлаш учун махсус лотерея ўтказади. Бунинг учун савдо марказлари эгалари рўйхатдан ўтиши ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча талабларини бажаришини тасдиқлаши лозим.
Лотерея молия, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш вазирликлари иштирокида ўтказилади.
Дастлаб савдо марказлари 6 декабргача ишлайди. Ҳукумат эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиб боради. Шундан сўнг савдо марказлари фаолиятини давом эттириши борасида якуний қарор қабул қилинади.
Исроил сентябрда қатъий карантинни қайтадан жорий этганди. Унга кўра, уйдан 500 метр масофа узоққа бориш мумкин эмас. Ресторан, меҳмонхона, спорт заллари ва бассейнлар ёпилган.
Орадан бир ой ўтгач, мамлакатда карантин чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026