Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдон излашни бошлади
Қайд этилишича, вакцина ишлаб чиқариш фаолият кўрсатаётган фармацевтика заводларида амалга оширилади.
Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини ишлаб чиқариш учун майдон изланмоқда, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.
"Ҳозирда бу масала кўриб чиқилмоқда, биз майдонни аниқламоқдамиз. Ишлаб чиқариш фаолият кўрсатаётган фармацевтика заводларида амалга оширилади. Россиялик ҳамкасбларимиз билан мамлакатимизда вакцина ишлаб чиқариш имкониятини ўрганмоқдамиз", - деди Цой.
"Вакцина синовлари учинчи босқичда, россиялик ҳамкасбларимиз тез вақт ичида тадқиқот натижаларидан хабардор қилишларини айтишди. Биринчи ва иккинчи босқичларда самарадорлик қайд этилди, шу боис уни потенциал вакциналардан бири сифатида кўрмоқдамиз", - деб қўшиб қўйди у.
Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия президенти Владимир Путин билан Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ишлаб чиқариладиган завод қурилиши тўғрисида келишувга эришганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026