Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус бўйича 1105 Call-center 1003 билан бирлаштирилди
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган шароитда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, бу тезда самара бериб, аҳолидан келаётган мурожаатлар оқими бир тизимга тушишига сабаб бўлди.
“Сўнгги вақтларда уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида тун-у кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли Call-center’га мурожаатларнинг кескин камайгани кузатилди”, – дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, айни пайтга келиб коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли Call-centеr фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 – Call-марказига юклатиш белгиланди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
12:50 / 13.12.2025
“Электрон рецепт” бўйича 1003 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди
11:31 / 17.03.2025
Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди
07:33 / 24.01.2022