Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасида “Газпромбанк”нинг молиявий кўмаги ёрдамида инвестицион лойиҳа амалга оширилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг Россия Федерациясига қилган ташрифи доирасида, йирик молиявий ҳамкор “Газпромбанк” АЖ раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватлари инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 2019 йилда имзоланган ва ҳозирги кунда ўзлаштирилиши тўхтаб қолган 300.0 млн доллар кредит линиясининг ўзлаштирилмай қолган 152.0 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини шу йилнинг охиригача ўзлаштиришга келишиб олинди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июндаги ПҚ–2551, 2017 йил 11 майдаги ПҚ–2965 ва 2020 йил 9 январдаги ПҚ–4563-сон Қарорлари асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида “GTL” заводидан олинадиган йилига 430 минг тонна синтетик нафтани қайта ишлаш орқали полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажми йилига қўшимча 280 минг тоннага (434,26 млн доллар миқдорида), полипропилен ҳажми йилига қўшимча 100 минг тоннага (170,21 млн доллар миқдорида), пиролиз дистилляти ва мой ҳажмлари йилига қўшимча 50 минг тоннага (7,88 млн доллар миқдорида) оширилади (жами 612,35 млн доллар миқдорида).
Лойиҳанинг умумий қиймати 1784.0 млн долларни ташкил этади ва қўшимча 800 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025