Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этмоқда
Фото: Dunyo
Айни вақтларда Ҳиндистон раислигида видеоконференция шаклида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтмоқда. «Дунё» хабар беришича, мажлисда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари янги коронавирус инфекциясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётини рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Онлайн-анжуманда 2035 йилгача савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режаси ва рақамли даврда олис ва қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси бўйича фикр алмашилади. Мажлис иштирокчилари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади.
ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
20:55 / 17.02.2026