Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон президенти Путиндан Озарбойжондаги асирларни қайтаришда ёрдам сўради
Саркисяннинг мактубида қайд этилишича, «арман жамоатчилиги ва диаспораси Озарбойжондаги асир аскарлар ва тинч аҳолининг ҳолатидан чуқур ташвишда».
Арманистон президенти Армен Саркисян Россия президенти Владимир Путиндан Озарбойжондаги ҳарбий асирларни мамлакатга қайтаришда ёрдам сўради. Бу ҳақда Арманистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Саркисяннинг мактубида қайд этилишича, «арман жамоатчилиги ва диаспораси Озарбойжондаги асир аскарлар ва тинч аҳолининг ҳолатидан чуқур ташвишда».
«Россия президентининг воситачилиги ҳарбий асирларимиз, тинч аҳоли ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини қайтаришдек оғриқли муаммонинг ҳал қилинишида улкан ёрдам бўлади», — дейилади Арманистон президентининг мурожаатида.
Арманистон ва Озарбойжон ўртасида сентябр охирларида ҳарбий тўқнашувлар бошланганди. Томонлар уч марта сулҳ тузишга келишиб олди, аммо бу келишувларга амал қилинмади.
9 ноябрда Арманистон, Озарбойжон ва Россия раҳбарлари Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида баёнот имзолади.
Унга кўра, Арманистон ва Озарбойжон эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғнинг бир қисми Озарбойжон ихтиёрига ўтади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026