Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Moderna ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси 100 фоиз самарадорлик кўрсатганлигини маълум қилди
Moderna раҳбари Стефан Банселнинг таъкидлашича, компания харидор давлатлардан бир доза вакцина учун 25 доллардан 37 долларгача сўрайди.
АҚШнинг Moderna компанияси ишлаб чиққан mRNA-1273 коронавирусга қарши вакцинаси касалликнинг оғир шаклида 100 фоиз самарадорлик кўрсатди. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинмоқда.
Хабарда айтилишича, қолган ҳолатларда вакцинанинг самарадорлиги 94,1 фоизни ташкил этган.
Компания аввалроқ ўз вакцинаси нархини маълум қилганди.
Moderna раҳбари Стефан Банселнинг таъкидлашича, компания харидор давлатлардан бир доза вакцина учун 25 доллардан 37 долларгача сўрайди.
16 ноябрда Moderna коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинаси 30 минг киши иштирокида синовларнинг 3-босқичидан ўтгани ва 94,5 фоизлик самарадорлик кўрсатганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026