Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширди
Жорий йилнинг 1 ноябр ҳолатига Ўзбекистон қиймати 1,5 млрд AҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу йил 65та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон экспорт ҳажмини ўтган йилнинг 10 ойига нисбатан 209,9 млн AҚШ долларига оширган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 543,6 млн;
- Хитой – 325,9 млн;
- Қирғизистон – 223,9 млн;
- Туркия – 174,4 млн;
- Польша – 37,1 млн;
- Қозоғистон – 34,9 млн АҚШ доллари.
2020 йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:
- Тошкент шаҳри – 244,7 млн;
- Андижон вилояти – 211,7 млн;
- Фарғона вилояти – 201,1 млн;
- Тошкент вилояти – 199,4 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
13:52 / 17.02.2026
Креатив индустрия экспорти 1 млрд доллардан оширилади
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026