Жаҳон | 20:16 / 02.12.2020
8005
1 дақиқада ўқилади

БМТда каннабисни хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқариш қўллаб-қувватланди   

БМТда каннабисни героин каби хавфли гиёҳванд моддалар киритилган рўйхатдан чиқаришга овоз берилди. 

Фото: The New York Times

БМТ тиббий каннабисни 1961 йилда тузилган Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенциянинг IV рўйхатидан чиқарди. Ушбу модда бугунги кунгача рўйхатда героин каби кучли тобеликни келтириб чиқарувчи хавфли наркотиклар билан бир қаторда турган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди. 

Каннабиснинг рўйхатдан чиқарилиши учун Гиёҳвандлик воситалари бўйича комиссияга кирувчи 53та давлат вакиллари овоз берган. Комиссия аъзолари ушбу қарорни қабул қилишдан олдин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бир қатор тавсияларини кўриб чиқишган.

Таъкидланишича, тиббий каннабиснинг хавфли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқарилиши унинг қўлланиши ортидан назорат сусайтирилишини англатмайди.  

АҚШ, Европа давлатлари ва бошқа баъзи давлатлар каннабиснинг рўйхатдан чиқарилиши учун овоз берган, Хитой, Миср, Нигерия, Покистон ва Россия бунга қарши чиққан.

Мавзуга оид