Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Николас Мадуро истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди
Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда ўтадиган парламент сайловларида мухолифат ғалаба қозонса истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Мадуро бу ҳақда Каракасдаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.
“Агар мухолифат ғалаба қозонса, президент лавозимидан кетаман”, деб айтган Мадуро.
Венесуэланинг бир палатали парламенти – Миллий ассамблеяга сайловлар 6 декабрда бўлиб ўтади. Унда 107та партия ва сиёсий бирлашмалар иштирок этади. Собиқ спикер ва ўзини президент деб эълон қилган Хуан Гуайдонинг партияси сайловларда иштирок этишдан бош тортди.
Хуан Гуайдо 2019 йил январда ўзини Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб эълон қилганди. Ўшанда мамлакатда оғир иқтисодий вазият сабабли оммавий норозиликлар бошланганди. Бир нечта давлат, жумладан АҚШ Гуайдони Венесуэла раҳбари деб тан олган.
58 ёшли Мадуро 2013 йилдан бери президент лавозимини эгаллаб келади.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026