Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилоятида Сув муаммолари маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб сув ресурсларини бошқариш, уларнинг ҳисобини юритиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг Хоразм вилоятида тажриба-ишлаб чиқариш хўжалиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
- Хоразм вилоятида сув хўжалигини ривожлантириш, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича муаммоларни аниқлаш ҳамда устувор йўналишларни белгилаш;
- сув хўжалиги объектларидан хавфсиз ва ишончли тарзда фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифларни амалиётга татбиқ этиш ва бошқалар.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Марказ тузилмаси;
- Марказ тўғрисидаги низом;
- Марказ фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлигига икки ой муддатда Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан биргаликда Марказни малакали раҳбар ва мутахассислар билан таъминлашни ташкил этиш топширилди.
Марказни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- Давлат бюджети маблағлари;
- Инновацион ривожланиш вазирлигининг грантлари;
- халқаро молия институтларининг грантлари;
- хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжат 26.11.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026