16:43 / 02.12.2020
5174

Янги Зеландия иқлим инқирози сабабли фавқулодда вазият эълон қилди

Янги Зеландия ушбу қарор билан иқлим инқирози мавжудлигини тан олган ва ўзларида фавқулодда ҳолат эълон қилган 32 мамлакат қаторига қўшилди.

Фото: The Guardian

Янги Зеландия парламенти иқлим ўзгариши сабабли мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилди. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.

 Парламент ташаббусида айтилишича, "сув тошқинлари, дунё океани сатҳининг кўтарилиши ва табиат ёнғинлари Янги Зеландияга ва унинг аҳолиси фаровонлигига, саноат соҳалари, сув ресурслари ҳамда жамоат саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда".

 Янги Зеландия ушбу қарор билан иқлим инқирози мавжудлигини тан олган ва ўзларида фавқулодда ҳолат эълон қилган 32 мамлакат қаторига қўшилди.

 Аввалроқ БМТ карантин чекловлари туфайли атмосферага карбонат ангидрид гази ажралиб чиқиши камайганлигини билдирганди. 

Top