Сирдарё вилоятининг учта туманига илк бор марказлашган ичимлик суви тармоғи кириб борди
Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларига илк марта марказлашган ичимлик суви ва канализация тармоғи кириб борди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабар қилди.
Жорий йилнинг май ойида юз берган «Сардоба» сув омборидаги тошқин туфайли ушбу ҳудудлар жиддий талафот кўрди. Ана шу талафотни бартараф этиш ҳамда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув таъминоти, оқова сув тизимини ривожлантириш мақсадида 16та объектда ичимлик суви, оқова сув тармоғи, янги иншоотлар бунёд этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш белгиланган эди.
«Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан ушбу ҳудудларда жами 89,9 км масофада ичимлик суви тармоқлари, 6,9 км масофада оқова сув тармоқлари тортилди. 6та ичимлик суви иншооти, 11 дона оқова сув ҳайдаш иншооти қурилди, мавжудлари реконструкция қилинди. Айни кунларда яна бир нечта сув иншоотларини бунёд этиш ишлари давом этмоқда.
Ушбу ҳудудларда янги қурилган кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар ичимлик суви билан таъминланди. Янги хонадонларга сув ҳисоблагичлари ҳам ўрнатилган бўлиб, бу ортиқча сув сарфининг олдини олишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
13:40
Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимча киритилди
21:48 / 28.10.2024
Қирғизистон қўшни давлатларга қанча сув бераётганини эълон қилди
12:00 / 26.10.2024
Қишлоқ хўжалигида сув олиш лимити халқ депутатлари кенгаши томонидан тасдиқланади
13:30 / 25.10.2024