Солиқчилар тадбиркордан 6 млрд сўмни ноқонуний ундирмоқчи бўлди. Улар судда ютқазгач, апелляция берди ва яна ютқазди
«Zarafshan Golden Group» МЧЖга бир неча миллиард сўмлик солиқ ва жарима қўллаш бўйича Навоий шаҳар солиқ инспекцияси чиқарган қарорларни судлар ғайриқонуний деб топди.

Kun.uz шу йил август ойида, Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси «Zarafshan Golden Group» МЧЖдан 6 млрд сўм пулни ноқонуний ундиришга урингани ҳақида хабар берган эди.
Солиқ инспекцияси томонидан нотўғри текширув ўтказилиши ва ҳисоб рақами ёпиб қўйилиши оқибатида МЧЖ фаолиятида узилиш юзага келган, ишчилар ойлик маошини бериш кечиккан.
Бундан норози бўлган тадбиркор солиқ инспекциясини судга берди. Ишни кўриб чиққан Навоий шаҳар маъмурий суди ишни тадбиркор фойдасига ҳал қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Суд ҳужжатларига кўра, «Zarafshon Golden Group» МЧЖ томонидан 2019 йил январ–декабр ойлари учун тақдим этилган қўшимча солиқ ҳисоботларида Навоий шаҳар ДСИ томонидан тавофутлар аниқланиб, қўшимча солиқ ҳисобланган ҳолатда МЧЖ томонидан солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш лозимлиги сўралган.
Мазкур ҳолатда жамият томонидан 2020 йил 12 май куни солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи дастурий таъминот орқали ДСИга юборилган. Бироқ мазкур аниқлаштирилган ҳисоботлар номаълум сабабларга кўра қабул қилинмаган ҳамда «Zarafshon Golden Group» МЧЖ банк ҳисоб рақамига шу куннинг ўзида 4 211 473 028 сўм миқдоридаги ҚҚС ундириш бўйича инкасса тўлов топшириқномаси қўйилган.
«Zarafshon Golden Group» МЧЖ тақдим этган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича тушунтириш бериш якунланмасдан туриб, жамият ҳисоб рақамига қўшимча равишда ДСИ томонидан 2 496 830 731 сўм миқдорида ҳисобланган ҚҚС ундириш бўйича инкасса тўлов топшириқномаси ҳам юборилган.
Қолаверса, Навоий шаҳар ДСИ бошлиғининг 2020 йил 9 июндаги буйруғи билан, бу корхонада камерал солиқ текшируви ўтказилиши белгиланган бўлса-да, буйруқда кўрсатилган 30 кунлик муддат бузилган. Шунингдек, текширув буйруқда белгиланган шахслар, яъни Х.Маманазаров ва А.Ризакуловлар иштирокисиз ўтказилган.
Суд барча ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Навоий шаҳар солиқ инспекциясининг 2020 йил 24 июлдаги «Zarafshan Golden Group» МЧЖга нисбатан 3 млрд 86 млн сўмдан ортиқроқ солиқ ҳисоблаш ва 617 млн 214 минг сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ғайриқонуний деб топди.
Суд қароридан норози бўлган солиқ инспекцияси юқори судга аппеляция шикояти киритди. Навоий вилоят маъмурий суди апелляция судлов ҳайъати эса Навоий шаҳар давлат солиқ инспекциясининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Биринчи суд қарори ўзгаришсиз қолди.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Президент администрациясида қатор ўзгаришлар рўй берди
Ўзбекистон | 23:35 / 24.06.2025
-
Сурхондарё вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Ўзбекистон | 23:30 / 24.06.2025
-
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари
Жаҳон | 23:23 / 24.06.2025
-
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди
Жаҳон | 23:12 / 24.06.2025
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025