Тихановская ўтиш даврида Беларусга раҳбарлик қилишга тайёрлигини маълум қилди
Беларус мухолифати мамлакатда ўтган президент сайловларининг ғолиби деб ҳисоблаётган Светлана Тихановская ўтиш даврида Беларусга раҳбарлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, ўтиш даври янги президент сайловларини ўтказишга тайёргарликни назарда тутади.
“Ҳаммамиз англаб турибмиз, тузум парчаланмоқда ва босим ҳамда норозиликлар босқичидан кейин мулоқот босқичи бошланади. Ушбу тузум одамлари уларга ўз халқи билан курашишдан кўра музокаралар столи атрофига ўтириш афзалроқ бўладиган вазиятга тушадилар. Кўпчилик мендан бу даврда етакчи бўлишга тайёрлигим ҳақида сўрайди. Ҳа, расман эълон қиламан, ўтиш даврида мамлакатга раҳбарлик қилишга тайёрман”, деб айтган Тихановская ўз видеомурожаатида.
Тихановская ҳозирги мақсади Беларус энг кам силсилалар билан янги сайловларга келиши учун энг яхши экспертлар ва демократик кучларни бирлаштиришдан иборатлигини айтган.
Унинг таъкидлашича, мухолифатнинг Мувофиқлаштирувчи кенгаши ва Вакиллар кабинети янги сайловларни ўтказиш концепциясини, конституциявий ислоҳотлар лойиҳасини, кичик ва ўрта бизнесга иқтисодий ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқди. “Биз тузумга босим ўтказишни давом эттирмоқдамиз ва ўтиш даврини енгиллаштириш ва тезлаштириш ҳамда ҳокимиятни халққа қайтариш устида ишламоқдамиз”, деб қўшимча қилган мухолифатчи.
Айни вақтда Тихановская Литвада қолмоқда. У Беларусни 9 августда ўтган президент сайловларидан бир неча кун кейин тарк этган.
Мавзуга оид
15:04 / 24.12.2024
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
09:33 / 12.12.2024
ЕИ дипломатияси раҳбари Тихановская билан учрашди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024