Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel компанияси халқаро миқёсдаги Mercer консалтинг компанияси билан ҳамкорлик қилишни бошлади
Меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимларни ўз вақтида рағбатлантириш ва руҳлантириш компаниянинг муваффақият қозонишида муҳим ўрин эгаллайди. Mercer консалтинг компанияси билан ҳамкорлик Artel корхонасининг янада ривожланишига ва халқаро миқёсдаги корхоналар қаторидан ўрин эгаллашига туртки беради.
Artel корхонаси Mercer консалтинг компанияси билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Қўшма лойиҳа натижасида Artel компаниясида янги менежмент тизимини татбиқ этиш режалаштирилган.
Халқаро Mercer консалтинг компанияси инсон ресурсларини бошқариш ва тегишли молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган. Mercer 44 дан ортиқ давлатда фаолият олиб боради ва дунёнинг энг йирик консалтинг компанияларидан бири ҳисобланади.

Лойиҳа жараёнида Mercer инсон ресурсларини самарали бошқариш учун оптимал тизим яратиш мақсадида компаниядаги барча асосий кўрсаткичлар синчиклаб ўрганилиши режалаштирган.
Лойиҳани икки қисмга бўлиш кўзда тутилмоқда: «Кадрлар тизимини ривожлантириш» ва «Малака ошириш». Ҳар бир қисмни амалга ошириш учун тахминан 24 ҳафта талаб этилади. Mercer вакиллари лойиҳани алоҳида модулларга бўлдилар ва ҳар бир модулнинг тафсилотлари, ҳамда давомийлиги акс эттирилган жадвал ишлаб чиқдилар.

Маълумки, инсон капитали – ҳар қандай компания учун энг муҳим ва қимматбаҳо ресурс ҳисобланади. Artel корхонаси ходимлар билан ишлаш Департаменти бошлиғи Лазизбек Маматов ходимларнинг компания ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида қуйидагича изоҳ беради: «Муваффақиятимиз гарови – бизнинг жамоамиз. Биз инсонларда ходимларни эмас, янги ғояларни кўришга ҳаракат қиламиз ва янги ишчиларни ишга қабул қилаётганда ғоявийлик, мотивация, касбига бўлган муҳаббат каби хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда танлаймиз».

HR департаменти модернизацияси компания ривожига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир. Mercer билан ҳамкорлик эса «Барча халқаро стандартларга жавоб берувчи компания» унвонини қозонишга кенг имкониятлар яратади.
Сайт: artelgroup.org/catalog-artel
Facebook саҳифа: fb.com/arteluzb
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022