Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия собиқ молия вазири пора олгани учун 8 йилга қамалди
Вазир 60 мингга яқин давлат хонадонларини сотишда тендернинг бошқа иштирокчиси шартномага эга бўлмаслиги учун хусусий инвесторга хонадонларни сотиб олиш нархини оширишни маслаҳат берган.
Вена суди коррупцияда айбланган Австрия собиқ молия вазири Карл-Хайнц Грассерни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди. Ушбу иш бўйича айбланган яна 14 нафар шахс жаримага тортилди.
Тергов маълумотларига кўра, вазир 2004 йилда 60 мингга яқин давлат хонадонларини сотишда тендернинг бошқа иштирокчиси шартномага эга бўлмаслиги учун хусусий инвесторга хонадонларни сотиб олиш нархини оширишни маслаҳат берган.
Шартноманинг умумий қиймати 961 млн евро бўлиб, Грассер буюртмани жойлаштириш учун ижрочидан 9,6 млн евро пора олган.
Грассер 2000 йилдан 2007 йилгача Австрия молия вазири бўлган. Суд 2017 йил декабрда бошланган, 2020 йил баҳорида эса коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилганди.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026