Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Макронни Франция учун ортиқча юк деб атади
Аввалроқ Париж ва Анқара Тоғли Қорабоғдаги низо бўйича ўзаро келишмовчиликка борганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Франция президенти Эмманюэл Макронни кескин танқид қилди.
“Макрон – Франция учун ортиқча юк. Макрон ва Франция жуда хавфли даврни бошидан кечиряпти”, — дея Эрдўғаннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Туркия ОАВ.
“Франция Макрон кўринишидаги муаммодан имкон борича тезроқ қутулишига умид қиламан”, — деди у.
Аввалроқ Париж ва Анқара Тоғли Қорабоғдаги низо бўйича ўзаро келишмовчиликка борганди. Франция Туркияни Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги жанговар ҳаракатларни авж олдиришда айблаганди.
Ўз навбатида Эрдўған Париж ушбу низода воситачи сифатида ишончни йўқотганини айтганди.
Мавзуга оид
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
22:20 / 24.05.2026