Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябрда пандемиянинг илк 4 ойидагига тенг сонда касалланиш ҳолатлари қайд қилинди
Дунёда пандемиянинг биринчи 4 ойида қанча одам коронавирусга чалинган бўлса, биргина ноябрнинг ўзида шунча одам вирусга чалинди. Ноябрда касалланиш ҳолатлари сони дунё бўйича 17,3 миллионтани ташкил қилди.
Бу кўрсаткич октябрдагига нисбатан 5,6 миллионтага кўп бўлди. Бундан ташқари, ноябрда октябрга нисбатан 1,7 марта кўпроқ ўлим ҳолатлари қайд этилган ва улар сони 280 мингтага яқинни ташкил қилган.
Шу билан бирга коронавирусдан ўлим даражаси пасаймоқда ва ноябрда умумий касалланганлар сонидан 2,3 фоизни ташкил қилган. Октябрда бу кўрсаткич 2,7 фоизни, пандемия бошида эса 3,6 фоизни ташкил қилганди.
Шунингдек, ноябрда соғайиб кетганлар сони сезиларли кўпайган ва 8,6 млн кишини ташкил қилган. Бу эса октябрдагидан 3,5 млн кўпроқни ташкил қилади. Шунга қарамай, ноябрда соғайганлар сони октябрдаги 66,8 фоизлик даражадан 64 фоизгача камайган.
Октябрда инфекциянинг жадал тарқалиши кузатилган Европада ноябрда Германия, Италия ва Полшадан ташқари, деярли барча давлатларда вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлинган. АҚШ ва Осиёда яна касалланиш даражаси ўсиши кузатилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
21:02 / 24.07.2025