Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев бугун пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этади.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мажмуа Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлади. Янги корхонада йилига 500 минг тонна рух ва полимер қопламали металл листлар ишлаб чиқарилади. Илгари бундай маҳсулотлар асосан четдан олиб келинган.
Заводда импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарилиб, иқтисодиётда маҳаллийлаштириш даражаси сезиларли ошади. Шунингдек, йилига 90 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган. Мажмуада 700га яқин киши иш билан таъминланади. Турдош тармоқлар билан бирга 5 мингта янги иш ўрни яратилади.
Мазкур заводни барпо этиш 2017 йил февралда бошланган эди. Қурилиш ишларига 420 миллион доллар сарфланган.
Президент мажмуа очилиш маросимида иштирок этиши, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:13 / 15.01.2026
Ҳудудлар рейтинги: металлургия ишлаб чиқаришида Навоий ва Тошкент вилояти олдинда
11:00 / 22.12.2025
Ҳудудлар кесимида металлургия: энг катта ҳажм Навоий вилоятида
17:15 / 20.09.2025
НКМК олтиндан рекорд даражада фойда ва даромад кўрди – лекин ишлаб чиқариш таннархи ҳам ошиб боряпти
12:39 / 26.08.2025