Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳудудлар кесимида металлургия: энг катта ҳажм Навоий вилоятида
2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистонда 184,4 трлн сўмлик металлургия саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ҳудудлар кесимида энг катта ҳажм Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 10 ойида мамлакатда металлургия саноатида 184,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори натижа Навоий вилоятида кузатилиб, ушбу ҳудудда 105,5 трлн сўмлик металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Респ. — 202,8 млрд сўм;
- Андижон вилояти — 107,5 млрд сўм;
- Бухоро вилояти — 167,8 млрд сўм;
- Жиззах вилояти — 275,4 млрд сўм;
- Қашқадарё вилояти — 34,3 млрд сўм;
- Навоий вилояти — 105,5 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 960,5 млрд сўм;
- Самарқанд вилояти — 5,4 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 250,9 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти — 854,5 млрд сўм;
- Тошкент вилояти — 51,1 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 320,5 млрд сўм;
- Хоразм вилояти — 58 млрд сўм;
- Тошкент шаҳри — 19,1 трлн сўм.
Мавзуга оид
12:18 / 10.01.2026
Статистика: 2025 йилги тиббий туризм кўрсаткичлари эълон қилинди
07:17 / 10.01.2026
Қамоқхона статистикаси: қайси мамлакатда маҳбуслар кўп?
10:02 / 09.01.2026
Топ-10: ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
15:44 / 08.01.2026